#Қабул_2019 2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда

Жумладан, магистратурага қабул қилишда бакалавриат битирувчиларига бакалавриат таълим йўналишига турдош бўлмаган магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, жорий йилда илк маротаба қуйидаги янги замонавий бакалавриат таълим йўналишларига қабул амалга оширилади:

? «Амалий коинот технологиялари»;
? «Рақамли иқтисодиёт»;
? «Технологик таълим»;
? «Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси»;
? «Урбанистика»;
? «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти»;
? «Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси»;
? «Саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар бошқаруви»;
? «Электрон тижорат»;
? «Мактаб менежменти».

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналиг: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar