#Қабул_2019 Имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда

Шу йилнинг 15 июнидан республикадаги барча ОТМларда қабул комиссиялари ўз ишини бошлади. 2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентларга мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топшириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари,  чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий (CEFR тизими бўйича) сертификат ёки халқаро тан олинган имтиҳон тизимларининг (IELTS, TOEFL, JLPT, DSD, DELF каби) сертификатига эга бўлган абитуриентларга тест синовларини топширишда чет тили фанидан максимал балл берилади ва улар ушбу фандан имтиҳон топширишдан озод этилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar