#OTM_янгиликлари Германия Президенти Урганч давлат университети ректорига ташаккурнома йўллади

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев номига ташаккурнома йўллади.

Жаноб Франк-Вальтер Штайнмайер университетда бўлиб ўтган илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, учрашув Ўзбекистон ёшларининг келажакдаги истак ва хоҳишлари ҳамда мамлакатингиз ҳақидаги тасаввурларимни янада кенгайтирди, дейди.

Президент ўз ташаккурномасида талабалар ва лицей ўқувчилари билан очиқ ва жонли руҳда ўтган самимий мулоқотни алоҳида мамнуният билан таъкидлар экан, ректордан университет академик лицейи ўқувичларига ҳам ташаккурини етказишни сўраган.

Маълумот учун, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида шу йилнинг 29 май куни Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашган эди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g

Foydali havolalar