#Соҳа_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 603-сонли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интелектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g

Foydali havolalar