ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди.
Натижада юртимиздаги ОТМлар сони 111 тага етди. Шундан:
✅ 91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
✅ 20 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.
Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 19 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g