Бугун, 23 июль куни ЎзМУда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ЎзР Президентининг 2019 йил 18 июндаги ПҚ-4358-сонли қарорида белгиланган вазифалар, хусусан, университетнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълими байроқдори сифатидаги мақомини тиклаш мақсадида 2019-2023 йилларда муассасани комплекс ривожлантириш дастури доирасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди.
Президент қарори билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси – университет ҳузурида Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш таклифига розилик берилган эди.
Йиғилишда ЎзМУ қошида янги Интеллектуал дастурий тизимларнинг илмий-амалий маркази очилиши эълон қилинди. Марказга умумий раҳбарлик ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Университет ректорининг илмий консультанти лавозимига дунё миқёсида тан олинган математик олим профессор Алимов Шавкат Арифджанович тасдиқланди.
Марказнинг директори этиб интеллектуал дастурий тизимлар яратишда хорижий тажрибага эга бўлган Азиз Атабеков белгиланди.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g