ҚҚДУда ижодий имтихонлар қизғин олиб борилмоқда

Қорақалпоқ давлат университети қабул комиссияси томонидан тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ижодий (касбий) имтиҳонлар бўлиб ўтиши белгиланган таълим йўналишларининг жорий йилнинг 25 июль санасидан эътиборан имтиҳонлар бошланди.

Бундай имтихонлар Вокал санъати; Чолғу ижрочилиги; Рангтасвир; Амалий санъат; Жисмоний маданият (кундузги, сиртқи) таълим йўналишларида белгиланган ва улар 25 июль – 8 август кунлари махсус жадвал асосида вокал санъанти, чолғу ижрочилиги, сольфеджио, мусиқа назарияси, чизма тасвир, рангтасвир, композиция, енгил атлетика, спорт ўйинлари, гимнастика бўйича ўтказилади.

26 июль куни ўтказилган имтиҳонларга жамоатчилик назоратини ташкил қилиш мақсадида халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати Бахыт Нарымбетов таклиф этилди. Бундан ташқари университет ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.

Жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида видеокузатувлар ташкил этилди ва уларнинг бевосита намойиши ташқарига узатиб турилди. Натижада жараённи абитуриентларнинг ота-оналари тўлиқ кузатиб туриш имконияти яратилди.   

Матбуот хизмати.

   

Foydali havolalar