2019 йил 13 сентябрь куни соат 10 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 10.00.03 − Қорақалпоқ тили, 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари) ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси Қорақалпоқ филологияси факультети мажлислар хонасида бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасининг 10.00.03 – Қорақалпоқ тили ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси Абишов Генжебай Матжановичнинг «Чимбой тумани топонимларининг тарихий-лингвистик таҳлили» мавзусидаги филология фанлари фаласафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.