Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2019 йил 20 майда қабул қилинган “Яйловлар тўғрисида”ги 538-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг таълим соҳасидаги ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд давлат университетида 2019 йил 26 сентабрдан 4 октябргача “Яйловлардан оқилона фойдаланиш” (International Seminar on Sustainable Rangeland Management) мавзусида магистрлар учун мўлжалланган ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар АҚШнинг Юта давлат университети ва Невада университетларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил қилинди ва улар томонидан маърузалар ўқилди.
Семинарга олий таълим муассасаларининг ботаника ва экология иxтисосликлари бўйича таҳсил олаётган магистрлар таклиф қилинди.
Мазкур семинарга, Самарқанд давлат университети, Буxоро давлат университети, Урганч давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети ва Термиз давлат университетларининг магистрантлари қатнашди.
Мазкур ўқув семинар, ўн кун давом этиб, бунда талабаларга яйловларнинг экологияси, биологияси ва улардан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти чуқур ўргатилди. Ўқув жараёнида талабаларга назариядан олган билимларини амалиётда татбиқ қилишлари учун Самарқанд вилоятининг Қарноп чўлига экскурсиялар ҳам уюштирилди. Бунда талабаларга мазкур объектда доминант ва субдоминант турларнинг популяцияларини илмий жиҳатдан ёндашган ҳолда ўргатиш мақсадида xорижда ва Ўзбекистонда кенг қўлланиладиган самарали методларни қўллаш ўргатилди.
Семинар сўнгида Самарқанд давлат университети ректори Р.Xалмурадов ва АҚШнинг Юта давлат университети, Невада университетларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида иштирокчиларни сертификатлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мен ҳам мазкур ўқув-семинарида қатнашиб, экология соҳасида янги йўналишлардан бири бўлган яйлов экологияси бўйича назарий жиҳатдан асосий йўналиш ва фундаментал билим ва кўникмаларни, шунингдек, уларни амалиётда ўрганиш учун xорижда кенг қўлланиладиган методлардан фойдаланиш қонун-қоидаларини ўрганишга эришдим.
Мазкур ўқув семинарини ташкил қилган Самарқанд давлат университетига, шунингдек, биология фанлари номзоди, доцент Т.Ражабов ва xорижлик устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Нилуфар Ражабова,
Экология мутаxассислиги 1-босқич магистранти,
семинар иштирокчиси.
