Талабалар фестивали – 2019

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан олий таълим тизимида бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида республика талаба-ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Асосий мақсад – ёшларнинг ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, ёшларда Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларига кўмаклашишдан иборат.

Фестиваль талаба-ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олиш масъулияти уларнинг ўз зиммасида эканлигини атрофлича тушунтириш орқали ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, шунингдек, уларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу фестивалда университетимизнинг «Жайхун»  талабалар  театр-студияси «Тебранмас юраклар» спектакли билан иштирок этмоқда.

А.Рахимбаев,

География ва табиий ресурслар факультети талабаси.

Foydali havolalar