СамВМИ Нукус филиали талабалари университет музейига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни 10-бандида белгиланган топшириғи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 13 апрелдаги 340-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари) йўналишида таҳсил олаётган 1-босқич талабалари фан ўқитувчиси Елмурат Сейтмуратов раҳбарлигида сайёр дарс ташкил этиш учун Қорақалпоқ давлат университети тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига ташриф буюришди. У ерда музей ходими Аңсатбай Алимбетов талабаларга музей тарихи ва экспонатлар ҳақида тўлиқ гаприб берди.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 31 августта «Қатағон қурбонлари есдалиги» музейида бўлиб, ҳар бир вилоятта Қатағон қурбонлари есдалиги музейининг филиаларини ташкилаштириш кераклигини айтиб ўтган эди.

Ушбу асосда 2017 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниб, унда колониал тизим давридаги репрессия сиёсатининг сабаблари ва қайғули оқибатларини чуқур ўрганиш, уларни ҳақиқий таризда кўрсатиб бериш музейнинг асосий вазифалари эканлиги кўрсатилди. Қарорга асосланиб, Қорақалпоқ давлат университети тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкилаштирилди. Талабалар мазкур музейда чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиш ҳаракатларидан бошлаб, бугунги мустақиллиқ йиллардаги эришилган ютуқларини акс эттирувчи экспонатлар билан танишдилар.

Ёш авлодни тарихимизга, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялашда музейлар алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон тарихи фанидан ташкил этилган бу сайёр дарс талабалар учун яхши кўнликма ҳосил қилди.

Зийўар Хожамуратова,

СамВМИ Нукус филиали матбуот котиби.

Foydali havolalar