Талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган профилактик учрашув

Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида «Гиёҳвандликга қарши курашиш ва ОИТС» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ОЙТСга қарши курашиш маркази шифокари Р.Кудряков, Қорақалпоғистон Республикаси ОЙТСга қарши курашиш маркази шифокори ёрдамчиси М.Қутлымуратов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВги ёнидаги тергов бошқармаси терговчиси Т.Сакбергенов қатнашди.

Ўз сўзларида улар ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш, талаба-ёшларнинг гиёҳвандликга ружу қўймасликлари, наркотик моддаларнинг зарарли, аянчли ва оғир оқибатлари ҳақида, шунингдек, бу иллатнинг олдини олиш мақсадида республика ёшларининг саломатлигини кучайтиришга, баркамол инсон қилиб тарбиялашга қаратилган тадбирлар, ҳар хил спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказалиши, ёшларнинг спорт секцияларига жалб этилиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда бу сингари тарғибот-ташвиқот тадбирларини тез-тез ӯтказиб туришини, талаба-ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш – соғлом турмуш тарзининг асосий омиллари эканлиги, шунингдек, «ОИВ/ОИТС» касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган мавзулар юзасидан кенг тушунчалар берди.

Ю.Абдреймов,  

Юридика факультетининг ёшлар билан ишлаш

бўйича декан ўринбосари.

Foydali havolalar