Диққат, эълон!

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ҳалқ депутатларининг вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси

 АХБОРОТ ХАТИ

 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун умумхалқ байрамини мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ҳалқ депутатларининг вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақидаги маълумотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Илмий-амалий конференция 2019 йил 8-ноябр куни Қорақалпоқ давлат университети катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий мақсади: Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш ва кенг нишонлаш, хусусан, мамлакатимиз ва жамиятимиз ҳаётида Конституциянинг ўрни ва ролини янада тулароқ акс эттириш, халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда асосий пойдевор бўлиб келаётганлигини кенг тарғиб қилиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ҳуқукий онги ва маданиятини янада ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ҳалқ депутатларининг вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнини кенг кўламда тарғиб қилиш.

Илмий-амалий конференция қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий йўналишлари:

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ўрни ва роли;

–  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг мустаҳкам асоси;

– Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аҳамияти;

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг асосий манбаи сифатида.

 Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун юбориладиган илмий мақолаларга қуйиладиган талаблар:

Материаллар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда бўлиши, ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб асослантирилган таклифлар бўлиши шарт.

Материаллар қорақалпоқ, ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши мумкин.

Тақдим этиладиган материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовдаги қоғозда, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб ёзилади. 1 интервалдан кейин иш ёки ўқиш жойи номи ёзилади. Материалнинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исми ва фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. 1,5 интервал қолдириб, матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусқаси MS WORD дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегл катталигида 1,5 интервалли бўлиши ва 3-5 бетгача ҳажмда бўлиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн охирида берилади.

Мақолалар жорий йилнинг 7-ноябрь санасига қадар қоғоз ва электрон нусқада тақдим этилиши лозим.

Тақдим этилган материаллар таҳрир ҳайъати томонидан текширилади ва илмий-амалий конференция талабларига мос келмаган материаллар қабул қилинмайди. Ҳаммуаллифлар сони 2 нафардан ортиқ бўлмаслиги ва бир нафар муаллифдан бериладиган мақолалар сони 2 тадан кўп бўлмаслиги лозим.

Тақдим этилган мақолаларда келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир.

Қўшимча маълумотлар учун:

К.Низаматдинов – Қорақалпоқ давлат университети Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи. тел.: (97) 563-05-69.

М.Нажимов – Қорақалпоқ давлат университети Ҳуқуқшунослик кафедраси мудири. тел.: +998937744747

email: conf2019@umail.uz

Ташкилий қўмита манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй. Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети биноси.

 

Foydali havolalar