Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Интелектуал ёшлар-ватанимиз келажаги» номли иқтидорли талабалар, магистрлар, докторантлар ва ёш олимлар ўртасида йилнинг энг яхши мақоласи танловини ўтказиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ва ёш олимлари ўз мақолалари билан танловда 2019 йилнинг 12 ноябрь санасигача иштирок этишлари мумкин.
Мақола илимий журналлар талабига жавоб бериши шарт. Яъни, Microsoft Word матн муҳарририда 14 ўлчамдаги шрифт катталигида, 5-6 саҳифа оралиғидаги ҳажмда, 1,0 интервалда тайёрланиши ҳамда чоп этилмаган бўлиши керак. Мақола билан биргаликда муаллифнинг 4х5 ўлчамдаги расми, илмий раҳбари тўғрисидаги маълумотлар, илмий кенгаш қарори ҳамда мақолага тақризлар билан бирга тақдим этилади.
Маълумот учун телефон: (861) 223-60-62