Шу йилнинг 23 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – «Хотин-қизларга нисбатан зўровонликга барҳам бериш халқаро куни» муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Биз зўровонликга қаршимиз!» шиори остида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ юридика, тарих ва жисмоний тарбия факультетлари биргаликда «Хотин қизларни зўровонлик ва тазийқдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз» мавзусидаги давра суҳбати уюштирилди.
Ушбу тадбир юридика, тарих ва жисмоний тарбия факультетлари хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти етакчилари, университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, психолог, ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосарлари, ИИБ ходимлари, Нукус шаҳар хотин-қизлар кўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари иштирокида ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунги «Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли қонунининг мазмун-моҳиятини талабаларга тушинтириш, профилактик ишларни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
Ю.Абдреймов,
Юридика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
