Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти жорий йилнинг 13 декабрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Ўлмас мавзу, мумтоз шикоятлар» мавзусида берилган мақолада келтирилган мажбурий обуна масаласидаги фикрларга раддия сифатида қуйидагиларни маълум қилади:
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юз бераётган воқеаларни холис ва тезкорлик билан кенг жамоатчиликка етказишга масъул бўлган марказий нашрларни университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари орасида кенг тарғиб этилмоқда. Лекин, мажбурий обуна қилиш ёки бирор нашр обунасига даъват этиш ҳолатлари йўқ ва бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилган. Барча бўғиндаги раҳбар ходимларга бу борадаги масъулияти тушунтирилган.
Университетда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар учун ўзлари хоҳлаган нашрга обуна бўлиш учун шароитлар тўлиқ яратилган. Уларни мажбурий обуна қилдиришга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган. Буни университет ректорати ва маъмурияти яхши билади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва уларга қатъий амал қилинмоқда.
Қорақалпоқ давлат университети Матбуот хизмати.