Олий таълим муассасаларига инвестицияларни жалб қилиш йўллари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 2019 йилдаги 967-сонли қарори қабул қилинди.

2019 йилнинг 10-11 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ОТМларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши тўғрисидаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “ОТМларга инвестицияларни жалб қилиш йўллари” мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Тошкент молия институти ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети томонидан ташкил этилди.

Семинарнинг биринчи кунида ректорлар ва ўқув ишлари бўйича проректорлар инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари ва мустақил молиявий фаолият мезонларини муҳокама қилишди. Семинар дастурига академик мобиллик ва глобаллашув шароитида ҳамкорлик шартлари билан боғлиқ масалалар ҳам киритилган. Профессор-ўқитувчиларнинг эркин академик фаолияти, конференцияларда иштирок этиш ва ОТМлар ходимларига ўз тадқиқотлари тақдимотини ўтказишнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Иккинчи семинарда ахборот технологияларининг таълим жараёнидаги ўрни ва онлайн интерфаол (интерактив) таълимни шакллантириш масалалари, шунингдек, академик мобиллик ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан маҳаллий олий таълим муассасалари учун давлат ва хусусий ҳамкорлик лойиҳаларининг имкониятлари таништирилди. Ўзбекистонда олий таълим ривожланишининг устувор йўналишлари таҳлил қилинди.

Манба: http://edu.uz

 

Foydali havolalar