2019 йил 19 декабрь куни соат 1400 да Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28.12.2017.Ped.20.02 рақамли Илмий кенгашнинг мажлиси университетнинг мажлислар залида бўлиб ўтади.
Мажлисда Тошкент давлат педагогика университетининг мустақил тадқиқотчиси Бектурсынова Лалахан Хожаназаровнанинг «Педагогик фасилитация воситасида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштириш» мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.