Тошкент шахридаги “Саҳоват спорт сервис” (собиқ “Ўзбекистон” спорт саройи) спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Факультетимиз 4-курс Хотин-қизлар спорти мутахасислиги талабаси Гулнур Муратбаева -48 кг вазнда ҳал қилувчи финал баҳсида хоразмлик Холжон Бекмаматовани мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпионига айланди.
Гулнурни эришган ютуғи билан табриклаб қоламиз!
Н.Кайпов,
Жисмоний маданият факультети декани.
