Соғлом турмуш таризини тарғиб этиш мақсадида жорий йил 24-январь куни 1-2-3-4-5-талабалар турар жойи талабалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада факультетлараро жисмоний маданият кафедраси ўқитувчилари А.Мамутов, А.Табынбаев, А.Қазақбаев ва 3-сонли талабалар турар жойи педагог-тарбиячиси П.Абдиразақовалар нутқ сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига спорт ҳакида ва ўнинг саломатлигимиз гарови эканлигин таъкидлаб ўтди.
Мусобақада жами 8 жамоа ўзаро беллашдилар. Қизғин беллашувлар сўнгида ғолиблар аниқланди. 3-сонли талабалар турар жойи ўғил болалар жамоаси 1-ўринни, талаба-қизлар ўртасидаги жамоалардан 1-ўринни 4-5-сонли талабалар турар жойи талаба-қизлари, 2-ўринни 3-сонли талабалар турар жойи талаба-қизлари, 3-ўринни 1-сонли талабалар турар жойи талаба-қизлари эгаллашди.
Ғолиб бўлган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
П.Абдиразақова,
Университетнинг Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича услубчиси.
