«ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ВА ЁШЛАР» УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 28 январь куни Қорақалпоқ давлат университети Маданият  саройида  “Ички ишлар ходими ва ёшлар” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар  вазири, полковник А.Темирханов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлими  бошлиғи, полковник М.Юсупов ҳамда шу соҳалар мутахассислари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев очиб берди ва олиб борди.

Кейинги сўзга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов чиқди. У ўз сўзида мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, Ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакатимиз ёшлари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида ахборот берди ва берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Муҳтарам юртбошимизнинг ёшларга қилаётган оталарча ғамхўрлиги, шунингдек, белгиланган вазифаларнинг олий таълим тизимида ҳам изчил амалга оширилишини таъминлаш, тизимдаги барча ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, уларни юртимиз тараққиёти йўлида бир тану-бир жон бўлиб меҳнат қилишлари, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, полковник М.Юсупов сўзга чиқиб ўз сўзида  дунёда енг буюк бахт тинчлик, асойишталик, фаравонлик еканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув очиқ мулоқат тарзида ўтказилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоблар олишди.

Учрашув давомида ўзларининг билим ва салоҳияти билан тенгдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир қатор талаба-ёшлар бошқарма бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Учрашувдан кейин талаба ёшларга кўргазмали семинар ташкил қилинди. Ёшлар соҳадаги асбоб-ускуналар, ҳарбий қуроллар ва хизмат машиналари билан таништирилди.

Отабек Рахимбаев,

ҚДУ талабаси.

 

Foydali havolalar