#ОТМ_янгиликлари Эрасмус+ нинг янги лойиҳалари амалий жараёнга ўтди

Халқаро Эрасмус+ дастурида ғолиб деб топилган янги лойиҳалар иш бошлади. Жумладан, «Гендер нотенглигига оид зўравонликларнинг олдини олиш бўйича имкониятларни кенгайтириш йўллари» («Pathways to Empowerment in Gender-Based Violence Prevention”) лойиҳаси иштирокчилари Гозо шаҳрида (Мальта) илк ҳисобот йиғинларига тўпланишди.

Канада, Италия, Норвегия, Болгария, Греция, Мальта ва Ўзбекистон сингари 11 давлат вакиллари ўз ҳудудларида мавжуд гендер муаммолари ва уларнинг ечимларига доир таклифларини билдиришди.

Ўзбекистон номидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ушбу лойиҳанинг аъзоси саналади. Дастлабки йиғинда лойиҳа координатори Нозлия Нормуродова иштирок этди.

Малтадаги йиғинларда 11 давлат иштирокидаги янги учта лойиҳа тасдиқланди ва шартномалар имзоланди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar