ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИ ЁШЛАР, ТАЛАБАЛАР, ЁШ ПЕДАГОГЛАР ВА КОРХОНАЛАРНИНГ ЁШ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН «ROBOTUZ 2020» РОБОТОТЕХНИКА РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ!

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 2020 йилнинг 11-12 март кунлари «ROBOT-UZ 2020» роботехника соҳасида иқтидорли ўқувчилар ва талабалар, ёш педагог ва олимлар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун республика танлови ўтказилишини эълон қилади.

Республика танловининг мақсади робототехника соҳасидаги иқтидорли ёшлар орасида илмий-техник ижодкорликни оммалаштириш, мухандислик касбларининг обрў-эътиборини юксалтириш, ёшларнинг инновация ва замоновий технологиялар соҳаларига бўлган қизиқишларини рағбатлантириш.

Робототехника ишланмалар яратиш соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи ўқувчилар, талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мүмкин.

Мусобақалар ТошДТУ Бош биносининг Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида 9-15 ёшдаги ўқувчилар орасида алоҳида ва 16-25 ёшдаги иштирокчилар орасида алоҳида ўтказилади.

«ROBOTUZ 2020»  танлови доирасида қўйидаги йўналишларда мусобақалар ўтказилади:

9-15 ёшдаги ўқувчилар орасида

-робо Футбол

– робо Сумо

– кегельринг

 

  Ҳар бир йўналишда учта соврунли ўринлар ўйналади. I, II, III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

16-25 ёшдаги иштирокчилар орасида

– фойдали иш бажарувчи роботлар танлови;

– мобиль роботлар пойгаси;

– робо Футбол;

– робо Сумо;

– Интелект даражасини намойиш қилиш.

Ҳар бир йўналишда I, II, III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари диплом ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Алоҳида эътироф этилган ишланмалар муаллифлари хомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади. Барча иштироқчилар ва уларнинг раҳбарларига сертификатлар берилади.

Танлов шартлари ва бошқа маълумотлар билан университетнинг www.tdtu.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 2а, «ТошДТУ Ёшлар иттифоқи», тел:  (71) 227-19-47, (94) 656-89-19, + 99897 297-40-97

Ариза бериш тартиби қўйидагича:

«ROBOT-UZ 2020»  танловида қатнашиш учун номзодлар қўйидп келтирилган шаклдаги аризани тўлдириб, 2020 йилнинг 1 мартигача robot_2020_tdtu@mail.ru электрон манзилга юборишлари лозим.

«ROBOTUZ 2020»

Танловида қатнашиш учун Ариза «_____» ____2020й.

 

Ташкилотнинг тўлиқ номи….

Манзил, телефон, электрон манзил….

Қатнашувчи(лар) Ф.И.Ш. (тўлиқ) ва туғилган санаси…

Иштироқчини тайёрлаган педагогнинг Ф.И.Ш. (тўлиқ) ва контактлари (телефон, электрон манзили)…  

Танловнинг __________________________ йўналишида иштироқ этиш учун.

Корхона ёки муассаса раҳбари имзоси_______________

Foydali havolalar