#Талабаларга_грантлар Корея Республикасида магистратурада ўқиш учун грант

Корея Республикасининг Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги 2021 ўқув йили учун Фан ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш мутахассислигида магистратурада таҳсил олиш бўйича грант эълон қилди.

Ғолиблар икки йил давомида Корея фан ва технология университети (University of Science and Technology)да таҳсил олади.

Ўқувлар 2021 йилнинг сентябрида бошланади. Ўқиш ва яшаш билан боғлиқ барча харажатлар Корея томонидан қопланади.

Номзодлар суҳбатдан ўтадилар.

Ушбу дастурда иштирок этиш истагини билдирганлар 2020 йил 7 февралига қадар Ташқи ишлар вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar