Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари

? Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;

? Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;

? Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун – 513 600 сўм;

? Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стипендия – 428 000 сўм;

? 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

? Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтмоий ҳимояга муҳтож талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar