ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларид Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади.

Жумладан,

? ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

? Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

? халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

? олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади.

✅ Жамғарма қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

? стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

? тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar