Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, талабаларга янги тартиб асосида стипендия тайниланади. Унга кўра:
? давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар қатъий белгиланган 428 000 сўм миқдоридаги базавий стипендия билан таъминланади;
? ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига эга (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг стипендияси базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилган ҳолда белгиланади;
? ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;
? алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча талабалар белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча равишда 50 фоизгача миқдорда рағбатлантирилади;
? халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам берилади.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ