Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига!!!
Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг.
Сизда турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса бевосита Қорақалпоқ давлат университетида жойлашган Ҳудудий ишчи гуруҳга ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
61-223-60-78
61-223-58-31