“NUKUS CITY”НИНГ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5847-сонли Фармонида белгиланган вазифа ва топшириқларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш ва таълим соҳасини тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш билан боғлаш мақсадида университетимизнинг “Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” йўналиши 4-курс талабалари кафедра мудири А.Ильясов бошчилигида “Уй жой қурилиш” МЧЖ корхонаси томонидан пойтахтимизда қурилаётган “Nukus City”нинг қурилиш жараёнлари билан таништи.

Рашид Бекмурзаев,

Архитектура факультети талабаси.

Foydali havolalar