Талабаларга ҳар доим жоним қизим ёки болам деб мурожаат этиб келаман. Худди ўз фарзандларимни қандай эркалатсам уларни ҳам шундай эркалаб қучоқлаб юзларида упиб кўяман. Ҳар куни қайсидур талабамнинг дили оғриб нимадандир хафа бўлса у билан дилдан суҳбатлашиб муоммаларини қўлимдан келганча ечимини топишига жон-жақтим билан харакат қиламан. Менинг талабаларим ичида ногирон ва ота-онасидан айрилган талабалар бор. Уларнинг менга эркаланишлари сиз менинг онамиссиз деган сўзларидан ич ичимдан суюниб кетаман. Шунки, ҳаста қалвларига озгина бўлсада йўл топа олганимдан қувониб кетаман. Эҳ, уларнинг муаммолари ўз олдига, баъзан пўл билан ҳам муаммони ечиб бўлмаслигини ана шу пайтда яна бир бор тушунгандек бўламан. Бир ногирон талабамнинг Патма опа менинг қачон ўз уйим бўлади? Қачон онам ва эгизак укам билан бир оила бўлиб яшаймиз? Қачон ҳар йили тенгдошларим сингари мен ҳам ўз уйимда янги йилни онажоним ва укам билан бир дастурхон атрофида кутиб олар эканман деганида юрак бағрим эзилиб йиғлаб юборганман. Нима қилсам бу боланинг яримта қалбини тулдира оламан деб. Эҳ, ногирон бўлгани билан қалбларининг саломат ва гўзал эканлигини айтмайсизми. Кўзлари бу ёруғ оламни кўрмасада лекин қалви билан дунёни биладиган бу талабаларнинг метиндек иродасига тан беришдан иложим йуқ.
Талабалар турар жойида уларнинг нафақат кундалик ташвишлари билан бирга уларнинг хурсандчилик кунларини ҳам бирга ўтказамиз. Худди бир оиладаги болаларнинг туғилган кунларини белгилагандек.
Яқинда Тарих факультети 1-босқич талабаси 2-гурух ногирони Ражапов Бегзод ва унинг эгизак укаси Шерзоднинг таваллуд кунини нишонладик. Аслида, бу туғилган кунни ташкиллаштиришни талабалар турар жойи талабалари ўз ташаббуслари билан чиқишди. Улардан, Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 1-босқич талабаси Қодирова Гулчехра, Юридика факультети 1-босқич талабаси Усмонов Абдулахад, талабалар кенгашларидан Аллақулова Гулзебо, Исмоилова Машхура, Якупова Нодира, Каримбердиева Муножот, Камилова Муниса, юридика факултети 2-боскич талабаси Бакиров Асқарлар туғилган кунни ўтказишда фаол иштирок этиб, ўзларининг тилакларини билдиришди.
Туғилган кун учун ажойиб байрам дастурхони тузатилиб, унга барча талабалар таклиф этилди. Байрам дастурхонини тузатишда барча талабалар ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек, туғилган кун эгаларига ажойиб совғалар такдим этилди. Туғилган кун куй ва қушиқлар билан давом этди,- дейди 3-сонли ТТЖ педагог-тарбиячиси Абдираззокова Фотма.
Аслида, савоб ишни ҳар ким ҳар куни килиши керак. Фотма опа ана шундай савоб иш килаётган педагог-тарбиячилардан десак адашмаймиз. 400 дан зиёд талабаларни аҳил-иноқ, бир-бирига меҳрли қилиб тарбиялаб келаётган Фотма опадан нафакат туғилган кун эгалари, балки, 3-сонли ТТЖда истиқомат килувчи барча талабалар миннатдор. Ҳавас килаяпсизми, унутманг, БИЗ БИР ОИЛАМИЗ!!!
Гулихон Қодирова,
Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 1-боскич талабаси.
