ТИНЧЛИК – ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

Жорий йилнинг 20 февраль куни университет Маданият саройида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида «Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид», «Тинчлик – энг олий неъмат» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Қорақалпоқ давлат университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б, И.Жуманиязов кириш сўз  билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. И.Жуманиязов ўз сўзида дунёнинг турли ҳудудларида ислом динин ниҳоб қилиб олган террористик оқимларнинг ва ёвуз кучлар томонидан амалга оширилиб отирган бузғунчилик, улар томонидан содир этаётган оғир жиноятлари тинч аҳолининг умрига зомин бўлаётгани, шаҳар ва қишлоқларнинг вайронагарчиликга ойланишига сабаб бўлаётгани бизни янада огоҳ бўлишимизга, айниқса талаба-ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини доимий ва самарали ташкиллаштириб бориши кераклигин айтиб ўтди.

Шунингдек тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси «Нуроний» жамғармаси бошлиғи, сенатор Ш.Уснатдинов, Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси Ш.Аяпов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходими Н.Төрешов, Нукус шаҳри Имом Ишан Мухаммед Жомъе масжиди нойиби А.Джолаўшиев,  Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси, нафақадаги подполковник М.Мусаев ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Маърузачилар томонидан бугинги куннинг енг долзарб масаласига айланган бу ёвуз  кучларнинг келажагимиз бўлган ёшларни ўз домига тортиб, ёшларнинг онгини заҳарлашларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш керак эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир давомида талабаларнинг таълим-тарбия ва одоб-аҳлоқ тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

       ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar