“Йил талабаси-2019” ғолиблари муносиб тақдирланди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманида «Йил талабаси-2019» кўрик-танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир туман Маданият саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.

Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов очиб берди. – Тақдирлаш маросимининг Муйноқ туманида ўтказилишининг катта маъноси бор. Шунки, муҳтарам Президентимизнинг «Маданият Муйноқдан бошланади», деган фикрлари ҳәм бежиз эмас, албатта. Йўл бўйи Қорақалпоғистон халқининг миллий мерослари, ядгорликлари ва маданияти бўйича қўплаб маълумотларга эга бўлдим. Айниқса, менда қорақалпоқ халқ қўшиғига айланган «Айдынлар» қўшиғи ўзгача таъсир қолдирди,-дейди вазир ўринбосари Ю.Абсоатов.

Бундан сўнг, танловнинг барча ғолибларига «Йил талабаси-2019» статуэткаси, диплом ва қимбат баҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Тақдирлаш маросимига вазирликнинг маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаров, вазирликнинг маънавият ва маърифат маркази директори О.Худайназаров, туман ҳокимлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ ректорлари қатнашди.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ ректорлари томонидан Муйноқ тумани мактаб ўқувчилари учун китоблар совға қилинди.

Бундан сўнг барча тадбир иштирокчилари тумандаги «Future Muynak» IT марказига ташриф буюриб, Марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари «Кемалар қабристони»га ва туманнинг диққатга сазовар ўринларига саёҳат уюштирди.

Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Муйноқ туманида бўлиб ўтган тадбир барчада ўзгача таъсирлар қолдирди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.  

Foydali havolalar