Самарқанд давлат университети академик лицейи спорт залида “Универсиада — 2020” спорт ўйинларининг гандбол бўйича қизлар ўртасидаги финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
Республика финал босқичи иштирокчилари – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда самарқандлик гандболчи қизлар дастлаб Регистон майдонида мусобақа ташкилотчилари томонидан тантанали кутиб олинди. Иштирокчиларга Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи У.Ражабовлар беллашув қатнашчиларини табриклади ва уларга омад тилади.
Баҳсларни Фарғона вилояти ва қорақалпоғистонлик гандболчи қизлар бошлаб берди. Учрашувда фарғоналик қизлар 4 очко фарқи билан рақибларидан устун келишди.
Иккинчи учрашув Тошкент вилояти ва мезбонлар ўртасида кечди. Муросасиз ўтган учрашувда тошкентликлар 1 очко фарқи билан зафар қучди.
– Юртимиз ўқувчи ва талаба ёшлари ўртасида ўтказилаётган уч босқичли спорт беллашувларининг барчасида иштирок этиб келяпман, – дейди Фарғона вилояти жамоаси вакили Муниса Эргашева. – Универсиада беллашувларининг финал босқичини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Мақсадимиз республика босқичи ғолиблигини қўлга киритиш.
Беллашувлар давом этмоқда.
Манба: http://uza.uz

