ДИҚКАТ, ЭЪЛОН!

Университет талабалари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзуcида «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича танлов  ўтказилади. Танловнинг факультет босқичи жорий йил 4-15 март кунлари ўтказилади. Танловнинг факультетлараро босқичи жорий йил 1-10-апрель кунлари ўтказилади. Мазкур танловда иштирок этган талабалар ўз мақолаларин юқорида кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт.

Танлов мезонлари:

Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

– ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

– мазмун ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва маҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирганлиги;

– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Тақдим этилган мақолаларнинг ҳажми 8-10 дан 16-20 бетгача бўлиши мумкин. Ҳар бир мезон 10 балл тизим асосида баҳоланади.

Танловнинг университет босқичида ғолиб бўлган талабалар университет дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Foydali havolalar