«Янги Ўзбекистонни албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!» шиори остида ўтказилган «Тоза шаҳар» оммавий кўкаламзорлаштириш акциясида Қорақалпоқ давлат университети «Энг яхши иштирок этган ОТМ » ва «Энг яхши иштирок этган гурух »номинанациялари учун Нукус шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан диплом билан тақдирланди.
Нукус шаҳрини тоза худуд ва яшил шаҳарга айлантириш, ёшлар онгида экологик маданиятни шакллантириш бўйича ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, пойтахтимизни энг тоза худудларнинг бирига айлантириш ҳамда давлатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда ёшларнинг фаолигини ошириш, шунинг билан бирга уларда ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш мақсадида ўтказилган «Тоза шаҳар» оммавий кўкаламзорлаштириш акциясида университетининг фидойи ёшлари ўзларининг фаолигини кўрсатдилар.
– Баҳор байрамлари арафасида шаҳримизда тозалаш ишлари олиб борилиб, пойтахтимизнинг ободонлаштирилиши ҳар бир фуқаронинг кўзини қувнатиб, кайфиятини аъло даражада кўтарди десак муболаға бўлмайди. Ғайрат билан яхши ишга ўз ҳиссаларини қўшган талабаларимизнинг меҳнати эътиборга олинганлигидан миннатдормиз,-дейди ҚҚДУ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Абаданов.
Н. Тажимуродов,
География ва табиий ресурслар факультети 2-босқич талабаси.
