ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР! 

Наврўз умумхалқ байрами арафасида 14-15 март кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам 14 март куни эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Университетнинг барча профессор-ўқитувчилари, техник ходимлари ҳамда талаба-ёшлари университет атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 4,2 гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 1,3 километрдан зиёд ариқ-зовурлар тозаланди.

Бундан ташқари, қарийб 2560 тупдан зиёд дарахт ва кўчатга шакл берилиб оқланди. Ҳашар ишларига 1 та техника воситаси жалб этилиши натижасида 8,2 тоннага яқин чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar