Қорақалпоқ классик шоири Ажиниёз Қосибай ўғли таваллуд куни апрель ойи 17 санасида ҳар йили университет ахборот-ресурс маркази «Китобхонлар» клуби аъзолари билан кенг нишонланиб келинар эди. Ҳозирги карантин муносабати билан талабаларимиз ўз уйларида ота-онасининг олдида масофадан таълим олмоқдалар.
«Китобхонлар» клуби шунақа шароитда ҳам ёшларни бадиий адабиётга янада қизиқтириш учун онлайн тарзда ҳар хил танловлар ташкиллаштириб келмоқда. Шуларнинг бири қорақалпоқ классик шоири Ажиниёз Қосибай ўғли таваллудига бағишлаб «Ажиниёз асарлари билимдони» танловини онлайн тарзда ташкиллаштирди.
Бунда шоир асарларидан савол-жавоблар ва овозли ёзувда асарларини маҳоратли ўқишни танлов шартлари қилиб олдик. Танлов якунида Математика факультети 1-курс талабаси, клубимиз аъзоси Пиржанова Айжамал ғолиб бўлди. Ушбу танловда ғолиб бўлганларни ״Китобхонлар״ клуби тарафидан тақдирлаб борамиз.
Бугунгидек синовли вахтда келажагимиз эгалари бўлган ёшларни қуллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Раушан Калмурзаева,
״Китобхонлар״ клуби раҳбари.