#Уйда_қолинг ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ОНЛАЙН ФОРМАТДА ЎТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 24 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжумани ўтказилди.

Мамлакатимиздаги ҳозирги карантин вақтида барча иштирокчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида халқаро илмий-амалий анжуман “Zoom” платформасида онлайн форматда ўтказилди.

Видеоконференцияни Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор А.Реймов кириш сўзи билан бошлаб берди.

Барчамизга маълум, бугунги кунда мамлакатимизда чет тилларини ўқитиш ва ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Чет давлатлар билан ўзаро бирга ишлашиш, давлатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига эришиш, фақатгина чет тиллари бўйича мутахассисларни тайёрлаш эмас, балки турли соҳа олий маълумотли касб эгаларининг ҳам чет тилларини ўрганиш талаб этилмоқда.

Мазкур анжуман халқаро нуфузга эга бўлиб, унга мамлакатимизнинг илмий тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларидан ташқари Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Таиланд, Полша, Германия давлатлари илмий тадқиқотчилари томонидан 180 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар келиб тушган.

Анжуманда инглиз, немец, рус ва корейс тиллари, қиёсий тилшунослик, таржима назарияси ва амалиёти, адабиётшунослик ва хорижий тилларни ўқитишда қўлланилаётган янги инновацион технологиялар, ўқитиш усулларининг долзарб муаммолари таҳлил этилиб, улар юзасидан хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar