Ижтимоий тармоқлардаги «Талабалардан ишга жойлашганлик ҳақидаги шартномага муҳр бостириш талаб қилинмоқда» мақоласига Қорақалпоқ давлат университетининг МУНОСАБАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 июндаги “2002/2003 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги 198-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, 2002/2003-ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар, олий таълим муассасаси ва потенциал иш берувчи ўртасида ихтиёрий асосда ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисидаги шартномалар тузиш амалиёти жорий этилган.

Ушбу қарорга мувофиқ, “Ёш мутахассисни иш билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида” уч томонлама шартномалар расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Агарда иш-берувчида бўш иш ўринлари мавжуд бўлмаган тақдирда, битирувчиларга мустақил ишга жойлашиш имкони берилади.

Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетида бўлғуси иш-жойлари аниқланмаган битириувчиларга мустақил ишга жойлашиш имкони берилган бўлиб, уларга берилган уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш мажбурий эмаслигини маълум қиламиз. Шунингдек, Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти томонидан мазкур шартномаларни мажбурий расмийлаштириш тўғрисида топшириқ берилмаганлиги, агар битирувчи талабалар шундай ҳолатларга дуч келаётган бўлса, бевосита университет раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Қорақалпоқ давлат университети Матбуот хизмати.

Foydali havolalar