Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташкил топганлигининг 2 йиллиги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташаббуси билан 2020 йил 27 май куни Академиянинг ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги таълим салоҳиятини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Дунёдаги санитария-эпидемиологик вазият оқибатида замонавий воқеликни тақозо этган қатъий шартларда учрашувни масафовий шаклда ўтказди. Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Арманистон, Англия, Франция, Словакия, Беларусь, Қазоғистон, Япония ва бошқа давлатларнинг таълим ташкилотлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок етди.

Қоракалпоқ давлат университети Юридика факультети профессор-ўқитувчилари факультет декани ю.ф.д., профессор Е.Қутыбаева раҳбарлигида конференцияда иштирок этди.

Конференция иштирокчилари давлатларнинг ваколатли органларида хизмат кўрсатиш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва тайёрлашни ташкил етиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, бу соҳадаги инновацион жараёнларни муҳокама қилдилар, эҳтимолий муаммоли масалаларни аниқладилар ва уларни биргаликда ҳал етиш йўлларини топишга ҳаракат қилдилар. Очиқ мулоқот чоғида томонлар замонавий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги таълим тизимини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни ишлаб чиқдилар.

Видеоконференция алоқаси орқали халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш, масофадан туриб ўтказилган ҳамкорлик битимини имзолаш Ўзбекистон ва конференцияда иштирок этган давлатлар ваколатли органларининг ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзаро яқинлашиш ва стратегик шерикликка ишонч билан тайёрлигини тасдиқлайди.

Ю.Абдреймов,

Юридика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.

Foydali havolalar