2020 йил 19 июнь куни соат 10 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг маънавият хонасининг бош студия марказида онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университети «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистан тарихи» кафедраси тадқиқотчиси Өтегенов Ҳәкимбай Мақсетбаевичнинг “Хива хонлиги ва Амударё бўлимидаги 1916-йилги халқ қўзғолоңлари” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.