29-июнь куни “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусидаги ҳикоялар танловининг университет босқичи онлайн тарзда ўтказилиб, унда ғолиблар аниқланди.
Танлов Низом талабларига мувофиқ юқори савияда ташкиллаштирилди.
Танлов ҳақида университет веб-сайтида ва барча академик гуруҳларнинг телеграмма каналларида эълон қилинди. Танлов биринчи босқичи университетнинг барча факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида ўтказилиб, улар ичидан 1,2,3-ўринни эгалаган талабаларнинг ижодий ишлари танловнинг иккинчи босқичига қабул этилди. Шу жумладан 15 та факультетдан, жами 88та нафар талабанинг 45та сараланган ҳикоялари қабул қилинди.
Талабалар томонидан онлайн таризда тақдим этилган ижодий ишлар университет кесимида тузилган Ҳакамлар Ҳайъати томонидан танлов Низомида белгилаб берилган шартлар асосида онлайн ўрганиб чиқиб, баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
Танлов якунида Қорақалпоқ тили ва журналистика факультети 2-босқич талабаси Г.Абдреймова 48 балл билан 1-ўрин, Техника факультети 1-босқич талабаси С.Қудярова ва Чет тиллари факультети 1-босқич талабаси Д.Бегдуллаева 45 балл билан 2-ўрин, Жисмоний тарбия факультети 1-босқич талабаси Ш.Алланазарова ва Чет тиллари факультети 3-босқич талабаси Б.Мауленбергенова 43 балл билан 3-ўринларни эгаллаб, энг яқши ҳикоялар қаторида муносиб деб топилди ва университет ректорати томонидан Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шахноза Толыбаева.