Ўзбекистон Республикаси Президентининг » Жамиятда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш, ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқич чора-тадбирлари туғрисида»ги 2020 йил 18-февраль кунги Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2020-йил 18-февралдаги Қарори ҳамда 2020-йил 24 апрелдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17-июнь кунги 326-сон Буйриғи талапларини бажариш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети ректорининг 2020-йил, 24-июнь куни 321-Д -1 буйриғи чиқарилди. Ушбу буйруқга асосланиб 2020-йил 30-июнь куни университет ректори, профессор А.Реймов раислигида мажлис ўтказилди.
Мажлисда Хотин-қизлар масалалари бўйича бевосита маъсул бўлган Хотин- қизлар масалалари бўйича Кенгаш тузилди ва 21 аъзодан иборат Кенгаш таркиби тасдиқланди.
Бундан сўнг намунавий Низомга мувофиқ университет ректорининг тавсия этган номзодлари орасидан Кенгаш аъзоларининг овоз бериш йўли билан Қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Сейтназарова Инжайим Ержановна Қорақалпоқ давлат университети ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича (жамоатчилик асосида) маслаҳатчиси этиб сайланди.
Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бўлим бошлиғи Эльза Ибраймова иштирок этди.
Адилбой Оразов,
Бердақ номидаги ҚМУ Матбуот котиби.