ВАЗИРЛИК МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ ОГОҲЛИККА ЧАҚИРИЛДИ.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган мажлис кун тартибига коррупцияга қарши кураш, карантин шароитида вазирлик фаолиятини ташкил қилиш ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш масалалари киритилди.

И.Маджидов вазирлик марказий аппарати ҳамда тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари ходимларини республика раҳбарияти томонидан коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирларни амалга оширишда камарбаста бўлиш, шунингдек, ўзлари бу йўлга кириб кетишдан эҳтиёт бўлиши тўғрисида қаттиқ огоҳлантирди. Турли ҳолатларда, билиб-билмай қонунни бузиш, кимларгадир бўлар-бўлмас ваъдалар бериш, ёки туҳматга қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирди. Эътиборли жиҳати, раҳбарият талабига кўра, мажлисда вазирликнинг барча ходимлари онлайн иштирок этишди.

Шунингдек, республика махсус комиссияси қарорига кўра карантин чораларининг кучайтирилиши муносабати билан барча ходимлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятини ташкил этиш борасидаги тартиб-қоидалар билан таништирилди. Бу борада маъсул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, ҳовлида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда дам олиш ва тушлик қилиш учун махсус жой ташкил қилиш, ташқаридан (вазирлик тасарруфидаги ташкилотлардан ҳам) ташриф буюрувчиларни вазирлик ҳудудига киритмаслик, кириш-чиқиш, келиш-кетиш бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари билан ишлашни ташкил қилиш масаласида ҳам аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга киришни режалаштираётган ёки меҳнат фаолияти билан банд бўлганларни, олий таълим муассасаси битирувчисининг иш жойи аниқлиги, ишга жойлашгани, ўқишни давом эттирувчи тоифалари аниқлаш масаласида топшириқлар берилди.

Мазкур масалада олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган маркетинг бўлимлари фаолиятини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мутлақо янгидан ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Manba: Axborot xizmati

Foydali havolalar