Наргиза МДҲнинг энг яхши талабаси

Қорақалпоқ давлат университетининг Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети битирувчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи , Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари эгаси Наргиза Балтабаева Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида ўтказилган «Лучший студент СНГ – 2020» (МДҲ давлатларининг энг яхши талабаси – 2020) халқаро танловида фахрли I ўринни эгаллади.

Бу лойиҳанинг асосий мақсади – МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига  ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб турда рағбатлантириш ҳисобланади. Лойиҳа давомида МДҲ давлатларининг  энг иқтидорли, Республика ва халқаро миқиёсида  йўқори натижаларни забт этган  талабаларнинг муваффақиятларини ёритувчи  маҳсус «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқди.

Танлов натижаларига кўра, университетимиз талабаси Наргиза Балтабаеванинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди.  Наргиза «Лучший студент СНГ – 2020»  ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали Диплом билан тақдирланди. Наргизанинг илмий раҳбари ф.ф.д., профессор Ш.Н.Абдиназимовга да илмга чанқоқ, билимли ёшларни тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун «Ташаккурнома» топширилди.

 Ўз навбатида Наргиза ва унинг устози Ш.Абдиназимовни шогирдининг муваффақияти билан табриклаймиз!

 

 

Инжайым Сейтназарова .

Қорақалпоқ давлат университети ректорининг Хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси.

Foydali havolalar