Бугунги пандемия шароитида университет талабаларининг соғлиги ва ижтимоий аҳволидан хабардор бўлиш, уларни қийнаётган савол ва таклифларига жавоб бериш ва мулоҳазалар юритиш мақсадида жорий йил 6-август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов ва университет раҳбарияти иштирокида гуруҳ сардорлари ва факультет етакчилари, иқтидорли талабалар билан онлайн учрашув ўтқазилди. Учрашув ўтқазишдаги асосий мақсад, гуруҳ сардорлари ва факультет етакчилари билан очиқ мулоқот орқали улар билан таълим-тарбия масалалари яъни, бўш вақтларини нималар билан самарали ўтқазишларини, қандай танловларда иштирок этиётганлигини, иқтидорли талабаларни, шунингдек, ижтимоий муҳофазага мухтож талабаларни қўллаб-қўвватлаш ва уларнинг умумий аҳволидан хабардор бўлишдир.
‼️ Zoom иловаси орқали бўлиб ўтган мулоқот аввалида университет ректори А.Реймов сўз олиб, бугунги вазиятда ҳар бир талаба карантин талабларига қатъий амал қилиб касалликдан эҳтиёт бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
✔️Ректор талабаларга бўш вақтларидан унумли фойдаланиб ўз устиларида ишлашлари, университет томонидан эълон қилинаётган ҳар хил танловларда фаол иштирок этишларини, ҳар қандай таклиф ва ташаббусларини факультет устозларига ва гуруҳ сардорлари билан мулоҳазалар ёритишини айтиб ўтди. Бунда албатта, гуруҳ сардорлари қолган талабаларга етакчилик қилиб, уларга бош бўлишлари муҳим эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
? Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашув давомида янги ўқув йилининг бошланиши, университетда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, талабаларни қийнаётган муаммолар бўйича ўз таклиф ва фикрларига аниқ жавоблар берилди.
? Эслатиб ўтамиз, бундай учрашув белгиланган жадвал асосида барча факультет гуруҳ сардорлари билан бўлиб ўтади.
