ЭЪЛОН

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил ва ундан ортиқ иш стажига эга бўлган фуқораларни 2020-2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига тегишли вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашлари томонидан тавсияномага эга абитуриентларни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қабул комиссияси 2020 йилнинг 7 октябрь куни соат 09:00 га ишлаб турган ташкилотининг масъул ходими билан биргаликта суҳбатга таклиф қилади.
Шунингдек, Давлат комиссияси баёнида тавсиянома берган ташкилотлардан (камида бир нафар) вакиллар суҳбат комиссиясида иштирок этмаса, мазкур ташкилот тавсия этган абитуриент суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланишини эслатиб ўтамиз.
Суҳбат Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бош биноси
2 қават мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожат учун телефонлар: (861) 223-60-06,
+998944507070

Талабгорлар суҳбат жараёнига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

1) Таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
2) умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги хақидаги ҳужжат ёки ўрта мaxcyc, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусқалари;
3) паспорт нусқаси (Паспорт кўраситилади);
4) 3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;
5) Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
6) Абитуриент ишлаб турган жойи бўйсинувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;
7) Тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ишлаб турган жойи буйсинувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Суҳбатдан ижобий натижаларга эришиб талабаликга тавсия қилинган абитуриентларнинг ҳужжатлари тегишли тартибда ўрганилиши учун университет қабул комиссиясига тақдим этилади.

[pdf-embedder url=»https://old.karsu.uz/wp-content/uploads/2020/09/5-жыллы_346_ККДУ-2020_2021.pdf» title=»5 жыллы_346_ККДУ 2020_2021″]

Foydali havolalar