Билимли ёшлар ичидан сараланиб, олий таълим муассасасининг талабаси деган шарафли номга сазовор бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилмайди.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни ZOOM дастури орқали Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида янги ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган талаба ёшларга «Талабалик гувоҳномаси»ни ва «Калити»ни топшириш кечаси бўлиб ўтди.
Тантанали кечани университет ректори очиб берди ва у ўз сўзида 1-курсга қабул қилинган талаба-ёшларни табриклади, уларга университет ички имкониятлари ҳақида кенг турда маълумот берди ҳамда келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг сўзга чиққан университет профессор-ўқитувчилари ҳам талабаларнинг ушбу олий даргоҳда чуқур билим олиб, келажакда ҳар томонлама етук ва комил инсонлар бўлиб етишишига ҳамда мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссани қўшишига ишонч билдирди.
Тадбир бадиий ҳаваскорлар томонидан концерт дастури билан давом этди.
