Мактабда “Математика ва турмуш” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди

        Факультетимиз ўқитувчилари   Қ.Елгондиев, О. Курбанбаевлар Амударё тумани халқ   таьлими бўлимига қарашли 8-сонли мактабда бўлиб, улар ўқувчиларга университетнинг математика факультети, кафедралар, таълим йўналишлари бўйича маълумот беришди. Ўқувчиларда университет ҳақида тўлиқ тасаввур пайдо бўлиши учун тақдимот ва видеоматериаллар кўрсатилди. Университетда мавжуд касб ва мутахассисликлардан “Математика”, “Математика ва информатика” йўналишларига ўқишга кириш борасида мактаб битирувчиларига тарғибот қилинди.

Мактабда “Математика ва турмуш”, ”Математика-ақыл гимнастикасы” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди. Суҳбатга  мактаб ўқитувчилари ва       11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Мактабнинг битирувчи синфлари учун Математика фанидан онлайн тайёрлов курслари фаолияти йўлга қўйилди ва маслаҳатлар берилди. 9 нафар ўқувчи мазкур курсларда ўқимоқда. Ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида ўларга математика фанидан тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тўгаракларга 10 нафар ўқувчи жалб қилинган.

Факультетимиз ўқитувчиси О.Курбанбаевлар  ўқувчилар билан учрашиб, ўларга ўзларининг меҳнат фаолияти ва бу ютуқларга эришишлари учун фақат яхши ўқишгани ҳамда тинимсиз ўз устиларида ишлашгани тўғрисида айтиб беришди. Мактаб ўқитувчиларининг 4 нафаридан фанлар кесимида тест синовлари ўтказилди ва  малака ошириш курсларидан ўтиши тавсия килинди. Ўқитувчилар режа бўйича  малакасини оширади.

Математика фани бўйича ҳар жума куни ўтказилаётган метод кунларида дифференциал тенгламалар кафедраси профессор ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этиб, мактаб ўқитувчиларга янги маълумотлар бериб келмоқдалар.

 

 

Ш.ЕРЕЖЕПОВА,

Математика факультети ўқитувчиси.

Foydali havolalar