АХБОРОТ ХАТИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида»ги 78-Ф-сонли Фармойиши асосида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2021 йил 28-апрель куни «Қорақалпоғистоннинг энг янги тарихининг долзарб муаммолари» мавзусида республика илмий-назарий анжуман ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб борилиши режалаштирилган:

1-шўъба. Қорақалпоғистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг долзорб муаммолари

2-шўъба. Қорақалпоғистоннинг энг янги тарихи тарихшунослиги

3-шўъба. Археология, этнография, маданият ва фольклор

 

Анжуман материаллари 2021 йил 15 апрелгача қабул қилинади.

 

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз

Қатнашиш шартлари: Конференцияда илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирок этиши мумкин.

Конференцияга тақдим этилаётган докладлар долзарб муаммолар ечимига бағишланган ёки муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Конференцияга тақдим этилган материалларни нашр этиш кўзда тутилган бўлиб, бунда уларнинг ҳажми 3 бетдан кам бўлмаган ва 5 бетдан ошмаган бўлиши керак. Тўпламда эълон қилинадиган материалларнинг бир варағи учун 20.000 сўм бадал пули тўланади. Битта муаллиф бир доклад билан, ҳаммуаллифликда эса 2 та гача доклад билан иштирок этишлари мумкин.

Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва албатта электрон шаклда ҳам тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1,0) rtf, doc форматда расмийлаштирилади. Барча сноскалар тик қавус ичида муаллифнинг фамилияси ва илмий мақоланинг бети курсатилади: [Аскаров: 15]. Тезис охирида фойдаланилган адабиётлар руйхати берилади. Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методологик жиҳатлари бўйича муаллиф маъсул.

Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, шаҳар, мамлакат, иш жойи, e-mail кўрсатилади. Доклад муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади.

Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар босиб чиқарилмайди.

Клик тизими орқали тўлов:

8600060908917413

Тoreniyazov Jalgas

.+998939201417

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.

Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳри, Алмазар кўчаси, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. Тарих факультети.

Ташкилий кўмита: Ӯзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи кафедраси.

E.mail: aydinlar85@mail.ru

Foydali havolalar